Мақола

1 258 20/10/2023

Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилиги натижасида жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиргани хабар қилинган эди.

Шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилгани хабар қилинди.

Қотилнинг маълум қилишича, Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилик жиноятга сабаб бўлган.

«Хотиним “Яшамайман, болаларни олиб ойимнинг уйига олиб бориб қўй, мени эрим бор” деди. Шундан кейин ўзимни йўқотдим. Катта қизчам қўлимда жон берди, кўриб қўрқиб кетдим. Додладим, йиғладим, кейин туриб ўзимни пичоқладим. Шу билан ҳушимдан кетдим ва шифохонада уйғондим», — деган эркак.

У суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» ва «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги, икки ёки ундан ортиқ шахсни, ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация