662 20/12/2022

Шу кунларда  bakiroo телеграм канали UzAuto Motors компанияси ҳақида танқидий фикрларни билдирди. Бу компания аввал ҳам жуда кўп танқидларга учраган. Айниқса депутатлар Дониёр Ғаниев ва Расул Кушербаевлар мазкур автокомпаниянинг монополиясидан норози.

Депутатлар Дониёр Ғаниев ва Расул Кушербаевларнинг ёзишларича, UzAuto Motors экспорт қиладиган автомобиллар учун утилизация харажатларига давлат бюджети ҳисобидан қўшимча 225 млрд.сўмгача субсидия ажратилмоқда. 2022 йил бюджети тасдиқланганида бу сумма 100 млрд.сўм эди.

Кенг аудиториядаги ўқувчи тушунмаслиги мумкин. Бу нима дегани ўзи?

Масалан, ҳар бир автомобилнинг нархида утилизация йиғими ўтиради. Айтайлик, Ласетти сотиб олаётганингизда унинг нархида 36 млн.сўм утилизация йиғими ўтиради. Шуни сиз тўлайсиз, сиздан олиб,  UzAuto Motors давлатга, бюджетга тўлаш керак. Лекин UzAuto Motors сиздан олган утилизация йиғимини бюджетга тўлаш ўрнига, чўнтагида сақлаб қолишда давом этмоқда. Ҳарқалай, масалан, 2022 йил январь-октябрь ойларидан 7 трлн.сўмдан ортиқ йиғимнинг бюджетга ўтказилгани бўйича маълумот йўқ.

Буям майли, бу  компания сиз-у биздан олган утилизация йиғимини бюджетга ўтказмаётгани устига яна давлатдан, бюджетдан қўшимча юз миллиардлаб субсидия олиб ётипти.

Йил бошида тасдиқланган бюджетда хорижга экспорт қилинган автомобиллар учун утилизация йиғимини қоплашга 100 млрд. субсидия бир думалаб йил охирида 325 млрд.сўмга етипти. Бу сиз ўз ёнингиздан қозоғистонлик ва россиялик харидорлар сотиб олаётган автомобиллар учун ҳам утилизация йиғимини тўлаяпсиз дегани.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация