Мақола

776 25/01/2024

Василевский оролида йўловчи автобуси пиёдалар билан бўлиб ўтган ЙТҲдан кейин беш киши касалхонада қолмоқда. Деярли ҳамма оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълум қилишича, 25 январ куни тўрт нафар жабрланувчи оғир аҳволда реанимацияда бўлган. Яна бир беморнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

“Фонтанка” хабарига кўра, аввал Василевский оролининг 57 ёшли фуқароси Елизаветинская касалхонасига ўртача оғир аҳволда ётқизилган.

Жанелидзе номидаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтига 27 ёшли бемор боши, кўкрак қафасидаги жароҳатлар, қовурға ва тос суяги синиши билан ётқизилган. Кўп сонли синиши бўлган 61 ёшли аёл ва шахси ҳали аниқланмаган эркак Мариинский касалхонасига олиб кетилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у очиқ бош жароҳати ва кома ҳолатида олиб келинган.

Оғир жароҳат олган яна бир 16 ёшли фуқаро 2-сонли Мария Магдалена болалар касалхонасига ётқизилган. Бир қатор жароҳатлари билан бирга унинг бош чаноғи  суяги синган.

Одамларни уриб юборган автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси. Йил давомида қоидага риоя қилмагани учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима тўлаган.

24 январь куни соат тахминан 16:00 да Беринг кўчасида 152-сонли автобус пиёдаларни уриб юборган. Полиция ҳодисага ҳайдовчининг соғлиғи сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг оёғига нимадир бўлган ва ҳайдовчи  педалларни бошқара олмай қолган.

Санкт-Петербург транспорт қўмитасининг аниқлик киритишича, ишга чиқишдан олдин ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтган, автобус эса техник кўрикдан ўтказилган. Ҳайдовчининг соғлиги жойида, машинанинг ҳолати яхши бўлган. Ҳайдовчи 6 йиллик иш стажига эга, автобус парки ҳам унинг ишидан шикоят қилмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация