Мақола

2 606 17/09/2023

Улар муҳожир ишчиларнинг тушлик учун иш ҳудудидан ташқарига чиқишга мажбур бўлаётганини айтишмоқда.

“Москвадаги ўзбек миллий-маданий мухторияти” жамоат ташкилоти вакиллари Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевга мактуб йўллаб, унда иш берувчиларни меҳнат мигрантлари учун озиқ-овқат жойлари билан таъминлаш мажбуриятини юкловчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш таклифи билдиришган.

Диаспора ижтимоий тармоқларда тарқалаётган муҳожирларнинг иш жойидан ташқарида тушлик қилаётгани акс этган видеолар ҳақида гапирган. Ушбу ҳодиса муҳожирлар учун ҳам, Россия Федерацияси фуқаролари учун ҳам ноқулайлик туғдиради.

Диаспоранинг мурожаати сабабларидан бири Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот идоралари кийимидаги одамнинг мигрантларнинг озиқ-овқат қутиларини тепаётгани акс этган видео бўлиши мумкин. Ушбу видеонинг аниқ санаси номаълум бўлса-да, у август ойи охирида ижтимоий тармоқларда фаол тарқала бошлаган.

Ўзбек диаспораси раҳбари Баҳром Исмоиловнинг фикрича, иш жойларида ошхоналар ташкил этилиши кўчада озиқ-овқат сотиб олишга мажбур бўлаётган ишчилар дуч келадиган кўча озиқ-овқатларининг рухсатсиз сотилиши муаммосини бартараф этишга ёрдам беради.

Россия Тожиклар уюшмаси раиси Абдулло Давлатовнинг айтишича, қурилиш объектларида овқатланиш учун жойлар мавжуд.

Юқоридаги ҳолатлар эса иш берувчиларнинг ўз ходимларига етарлича аҳамият бермаганида юзага келади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация