Мақола

579 23/01/2023

Ёш шифокор Зайниддин Абдулқосимов COVID-19  пандемияси даврида юздан ортиқ одамни қутқариб қолди.

Ёш шифокор – ўзбек йигити Зайниддин Абдулқосимов COVID-19  пандемияси даврида инсонлар ҳаётини сақлаб қолганлиги учун Россия президенти Владимир Путиндан мукофот олди, деб ёзади Sputnik Ўзбекистон.

Зайниддин – қирғизистонлик ўзбеклардан. Ҳозир у Россияда яшайди ва Бошқирдистон давлат тиббиёт университетида жарроҳ бўлиш учун ўқийди.

Унинг  ўқиш даври коронавирус пандемияси билан бир вақтга тўғри келди. Йигит инфекция тарқалган вақтда кўнгилли шифокорлар билан ковид зонасида қолди, у баъзан кунига 18 соат беморларга хизмат кўрсатарди. Кейинчалик бир гуруҳ россиялик шифокорлар билан бирга қирғизистонлик ҳамкасбларига ёрдам бериш учун кетди.

Sputnik нашри муҳбири воқеа билан тўлиқ танишиш мақсадида Зайниддин билан боғланди. Бу ҳақда батафсил видеода танишишингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация