Мақола

1 973 25/04/2022

Польша, Болгария, Литва, Чехия, Франция, Германия ва Буюк Британия каби мамлакатлар ўзбекистонлик мигрантлар учун энг фойдали йўналишлар бўлиши мумкин.

2021 йилда чет элдан Ўзбекистонга 8,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилган. Бу пулнинг 70 фоизи Россия Федерациясидан ўтказилган бўлиб, бу 5,6 миллиард долларни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар Ўзбекистон ташқи меҳнат бозори Россия билан узвий боғланиб қолганини англатади.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 27 та мамлакати  билан ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича битимларига эга. Шунга қарамай, Россия, Қозоғистон ва Туркия ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари йўл олаётган асосий мамлакатлар бўлиб қолмоқда. Ташқи меҳнат бозорининг бир нечта мамлакатлар билангина чекланиб қолиши нафақат Ўзбекистон меҳнат бозори, балки бутун Республикадаги иқтисодий вазиятни мураккаблаштиради. Шу сабаблар туфайли айни чоғда ишчи кучини экспорт қилиш учун янги имкониятларни кўриб чиқиш зарур.

Ана шу вазифани Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ)экспертлари ўз зиммасига олди ва ташқи меҳнат муҳожирлиги имкониятларини баҳолаш бўйича таҳлил ўтказди.

Таҳлил натижасига кўра қуйидаги асосий хулосалар чиқарилди:

– инглиз тилини билиш, мигрант бориши кутилаётган давлатда дипломатик ваколатхонанинг мавжудлиги, авиачипталар нархи, шунингдек, борилаётган мамлакатда Ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига улуши меҳнат муҳожирлиги учун муҳим омиллар ҳисобланади;

– донор(ишлаш учун борилаётган) мамлакатда дипломатик ваколатхонанинг борлиги меҳнат муҳожирларининг оқимини 16 фоизга кўпайтиради;

– инглиз тилини билишнинг талаб қилиниши Ўзбекистондан кетаётган меҳнат муҳожирлари оқимини 55 фоизга камайтиради;

– 8 фоиздан 80 фоизгача имконият мавжуд бўлган Польша, Болгария, Литва, Чехия, Франция, Германия ва Буюк Британия каби мамлакатлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун энг мақбул йўналишлар бўлиши мумкин;

– Сингапур, Саудия Арабистони ва Япония каби мамлакатларда миграцияни ривожлантириш учун 4 фоиздан 49 фоизгача имконият мавжуд.

– Озарбайжон ва Беларус Республикаси МДҲ мамлакатлари орасида энг катта имкониятга эга давлатлар.

Ҳисоб-китобларга кўра:

  • донор мамлакатларда ЯИМнинг аҳоли жон бошига нисбатан 1 фоиз ўсиши Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларининг кетишини 0,7 фоиз оширади;
  • авиачипталар нархининг 1 фоизга ошиши, меҳнат миграциясини 1,35 фоизга пасайтиради.
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация