Мақола

1 050 01/03/2022

Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Европа иттифоқи санкциялар рўйхатига киритилди.

Еврокомиссия Украинадаги ҳарбий операция муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар пакети доирасида мамлакатнинг қатор таниқли шахсларини ҳам жазо чоралари рўйхатига киритди.

Чеклов чоралари қуйидагиларни қамраб олади:

мансабдор шахслар, сиёсатчилар, сенаторлар:

  • президент матбуот котиби Дмитрий Песков;
  • бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко;
  • қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин;
  • транспорт вазири Виталий Савелев;
  • Федерация кенгаши биринчи вице-спикери Андрей Турчак;
  • ёзувчи Захар Прилепин;
  • тадбиркорлар:
  • Алексей Мордашов;
  • Михаил Фридман;
  • Алишер Усмонов;
  • Петр Авен;
  • виолончелчи Сергей Ролдугин;
  • Шереметево директорлар кенгаши раиси Александр Пономаренко;
  • Геннадий Тимченко;

компания раҳбарлари:

  • “Роснефт” раҳбари Игор Сечин;
  • “Транснефт” раҳбари Николай Токарев;
  • “Промсвязбанк” раҳбари Петр Фрадков;

ОАВ ва етакчи давлат каналлари ходимлари:

  • Тигран Кеосаян;
  • Антон Красовский;
  • Аркадий Мамонтов;
  • Олга Скабеева;
  • Модест Колеров;
  • Роман Бабаян;

ҳарбийлар:

  • Қора денгиз флоти штаб бошлиғи Сергей Пинчук;
  • Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари Алексей Авдеев;
  • Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, Россия Қаҳрамони Рустам Муродов;
  • Жанубий ҳарбий окрук 8-гвардия умумқўшин армияси қўмондони Андрей Сичевой.

Аввалроқ, Алишер Усмонов Европа иттифоқи санкциялари остида қолиши мумкин экани хабар берилганди.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг мурожаатига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилди.

Бунга жавобан ғарб давлатлари ҳам шахсий, ҳам соҳаларга тегишли санкцияларни киритди. Санкциялар Россиянинг давлат қарзи ва банк секторига нисбатан ҳам тааллуқли.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация