Мақола

1 273 25/10/2022

Мавсумнинг ўзгариши дунёнинг бир қатор мамлакатларида маҳаллий вақтнинг қиш вақтига ўзгаришини англатади.

Қишки мавсум бошланиши муносабати билан рейслар янги жадвал асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот маркази хабар берди.

Келгуси қиш мавсумида Uzbekistan Airways Миллий авиакомпаниясининг аксарият рейслари Ўзбекистон пойтахти – Тошкентдан амалга оширилади.

Тошкентдан Дубайга (ҳафтасига 7 марта), Ўзбекистон пойтахтидан Истанбулга (ҳафтасига 16 марта), Самарқанддан (ҳафтасига 4 та рейс), Фарғонадан (3 та рейс) кўплаб йўналишларга парвозлар давом этади. Бухоро ва Урганчдан эса ҳафтасига 2 та рейс мунтазам равишда амалга оширилади. Тошкентнинг энг машҳур йўналишларидан бири – Москвага учишлар сони ҳафтасига 30 та рейсга кўпайтирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларидан Россиянинг 11 та шаҳарлари : Москва, Самара, Пермь, Омск, Красноярск, Сочи, Екатеринбург, Уфа, Қозон, Минералние Води, Иркутскка Uzbekistan Airways
рейсларида учишингиз мумкин. .
Шунингдек, Олмаота, Душанбе, Бишкекка қатновлар мунтазам амалга оширилмоқда. Тошкентдан Сеулга парвозлар ҳам катта талабга эга йўналишлардан, бу йўналишда қишда ҳафтасига 7 та рейс қўйилган.

Бундан ташқари, қишки жадвалга кўра Лондон (ҳафтасига 2 марта), Франкафурт (ҳафтасига 3 марта) ва Нью-Йоркка энг узоқ парвозлар ҳафтасига 3 марта амалга ошириш режалаштирилган.
Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси қишки мавсумнинг биринчи куни – 30 октябрдан Фарғона – Дубай – Фарғона йўналиши бўйича парвозларни ҳафтасига 2 марта амалга оширади. 31 октябрдан эса Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига 3 мартага кўпаяди.

Энг кутилган Тошкент – Куала Лампур – Тошкент йўналиши ҳам 1 ноябрдан бошланади. Авиакомпания шунингдек қиш мавсумида Таиландга парвозларни тиклашни режалаштирган.

Uzbekistan Airways ички туризмни ривожлантириш мақсадида Самарқанд ва Хоразмни Фарғона водийси билан боғлайдиган ички рейсларни кўпайтириш ниятида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация