1 297
17/08/2022
Чиптанинг пулни қайтариб олишнинг бир неча усуллари мавжуд, бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати маълум қилди.
Қуйдаги ҳолларда, чиптанинг пулини қайтариб олишингиз мумкин:
- парвоз кечиктирилган ёки бекор қилинганда;
- йўловчига Россия Федерацияси ёки Белоруссияга кириш тақиқланган тақдирда;
- йўловчининг ўзи парвоздан бош тортса (бундай ҳолда чипта сотиб олган офисга мурожаат қилиши керак);
- расмий веб-сайт орқали чипта сотиб олган бўлсангиз, унда махсус сўровномани тўлдириш орқали;
- агар чипта авиакомпания офисларида харид қилинган бўлса-ю, лекин йўловчи чет элда бўлса, Uzbekistan Airways нинг ушбу мамлакатдаги ваколатхонасига мурожаат қилиш керак.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways 2022 йил 1 сентябрдан 4 сентябргача бўлган байрам кунларида амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларда барча турдаги тарифларга 50% чегирма эълон қилган эди.