Maqola

1 449 30/03/2022

Наманган ва Красноярск ўртасида «тўлиқ эконом» режимида парвозларни йўлга қўйилди.

Ушбу йўналишдаги мунтазам авиақатновлар «тўлиқ эконом» форматида сешанба кунлари амалга оширилади.

Намангандан учиш – 17:35 (Тошкент вақти билан);

Красноярскка етиб бориш – 22:50 (Красноярск вақти билан);

Красноярскдан учиш – 00:20 (Красноярск вақти билан);

Наманганга етиб келиш – 01:55 (Тошкент вақти билан).

29 март ҳолатига кўра, Наманган – Красноярск йўналиши бўйича авиачипта нархи багаж билан 2 388 069 сўмдан;

Наманган – Красноярск – Наманган йўналиши бўйича эса 4 433 304 сўмдан бошланиши кўрсатилган.

Компаниядан иккинчи хуш хабар! Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони оширилди.

Қайд этилишича, айни пайтда авиақатновлар сешанба ва жума кунлари мунтазам амалга оширилмоқда.

Авиакомпания хабарига кўра, 17 апрелдан бошлаб парвозлар якшанба кунлари, 4 майдан эса чоршанба кунлари ҳам амалга оширилади.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Наманган – Олмаота йўналиши бўйича мунтазам парвозлар йўлга қўйилганини ҳам маълум қилди.

2022 йил 30 мартдан бошлаб «Шарқий» ҳаб лойиҳаси доирасида «Uzbekistan Airways» АЖ Наманган – Олмаота – Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.

Қайд этилишича, парвозлар ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya