Maqola

1 281 07/10/2022

Яқинда порталимизда Uzbekistan Airways’нинг фойдаланилмаган авиачипталарнинг пулини қайтариб беришни соддалаштириш режаларини ёритган эдик.

Чиптани қайтариб, пулини олиш йўловчилар учун катта сансалорликка сабаб  бўлаётгани аксарият ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда ёритилмоқда.   Қуйида шундай фикрлардан бирини келтирамиз. Бу ҳақда Азон.уз нашри ёзмоқда.

“Кеча Davletov.uz Uzbekistan Airways компаниясидан олинган чипталарни қайтариш азоблиги ҳақида ёзиб қолди. Буни Kurbanoff ҳам ўз тажрибаси билан тасдиқлади.  Менда ҳам шунақа воқеа бўлган. Ўтган йили декабрь ойида Uzbekistan Airways’дан олган чиптаимни қайтаришга тўғри келди. 

Чиптани онлайн қайтариш саҳифасида мижоздан 17 та савол сўралади. Ҳаттоки пластик картангизни берган банкнинг “МФО”си, банк “СТИР”и, транзит ҳисоб-рақамини сўраш XXI аср учун ўта кулгили ва шармандали деб ҳисоблайман.

Чипта пулини 1 ой ичида қайтаришга ваъда беришди. Бошқа хорижий авиакомпаниялар 1-3 суткада қайтаради. Лекин менга 3 ойда ҳам пул тушмади. Орада Марказий авиакассага бориб ҳам келдим. Барибир фойдаси бўлмади.

Шундан кейин Транспорт вазирлиги орқали шикоят қилдим. Вазирлик орага қўшилди, мен билан компания вакиллари боғланди. Лекин шунда ҳам 1 ойдан кейин бир амаллаб пулимни олдим. Ҳалиям вазирлик орага қўшилганда шунақа, йўқса умуман ололмасмидим ким билсин.

Таққослаш учун: Ўзбекистон темир йўллари компаниясида чиптани қайтариш учун атиги биттагина тугмани боссангиз кифоя. Сиздан бошқа ҳеч нарса сўрамайди. Масалан, кечадан олдин куни зарурат туфайли Самарқандга олган поезд чиптасини қайтаришга тўғри келди. Кечки пайт соат 21:00 ларда қайтаргандим, эртаси куни 16:52 да пул тушди.

Хоҳиш бўлса, мижозларни қийнамасдан ҳаммасини қилса бўлади. Лекин Uzbekistan Airways’да бунақа хоҳиш йўқ, улар мижозларни қийнаб мазза қилса керак.

Хушнудбек Худойбердиев

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya