Мақола

605 19/09/2022

Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси 1992 йилда Куала Лумпурга парвозларни амалга ошира бошлаган, бироқ кейинчалик пандемия сабабли рейслар тўхтатилганди.

Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар беришича, Малайзиядан келган саёҳатчилар зиёрат туризмига жуда қизиқишади ва Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари уларнинг асосий ташриф буюрадиган жойлари ҳисобланади.

Мамлакатимиз фуқаролари орасида эса Малайзияга дам олиш, шунингдек, таълим, тадбиркорлик, тиббий туризм каби йўналишларда саёҳат қилиш истагида бўлганлар кўпчиликни ташкил этади.

“Пандемия йўловчилар ташиш саноатининг заифлигини кўрсатди. Даромадларнинг пасайиши парвозлар сонининг камайиши ва узоқ вақт давомида ҳаво кемалари ерда техник хизмат кўрсатиш харажатларининг ошиши, авиапарк ва ходимларни парвозларни тиклашга тайёрлаш билан боғлиқ. Узоқ тикланиш жараёнига қарамай, миллий авиаташувлар 2022 йилга келиб пандемиядан олдинги кўрсаткичларга қайтишга муваффақ бўлди ва 2019 йилдаги кўрсаткичлардан илгарилаб кетди. Шунингдек, энди Осиёдаги машҳур йўналишларни, жумладан, Малайзияга қатновларни тиклаш ҳам жуда муҳимдир. Ишончим комилки, Тошкент-Куала Лумпур ўртасидаги мунтазам авиақатновлар икки мамлакатда туризмни ривожлантириш ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – деди авиакомпания бошқаруви раиси Илҳом Маҳкамов.

Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг ноябрь ойидан “Тошкент – Куала Лумпур – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация