Мақола

492 12/02/2024

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Фарғонадан Москванинг Внуково аэропортига душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари, Намангандан Внуковога– сешанба, пайшанба ва шанба кунлари бориш-келиш парвозларини амалга оширади.

Шунингдек, Фарғонадан Санкт-Петербургга шанба кунлари, Намангандан Санкт-Петербургга чоршанба кунлари борди-келди рейслари йўлга қўйилмоқда.

Фарғонадан Новосибирскка қўшимча авиақатновлар душанба кунлари, Новосибирскдан Фарғонага эса – чоршанба кунлари, Намангандан Новосибирскка ҳар сешанба куни амалга оширилади.

Фарғонадан Сочига жума кунлари, ортга эса – шанба кунлари, Намангандан Сочига шанба кунлари, ортга эса – якшанба кунлари амалга оширилади.

Душанба кунлари Фарғонадан Уфага, Фарғонадан Екатеринбургга эса сешанба кунлари учиш мумкин. Ортга қайтувчи авиақатновлар эртанги куни амалга оширилади.

Фарғонадан Красноярскка парвозлар чоршанба, жума ва якшанба кунлари, ортга қайтувчи парвозлар эса душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация