Мақола

1 543 12/04/2022

Бортда бомба борлиги ҳақидаги хабар берилди.

Минскдан Тошкентга учган самолёт портлаш хавфи остида эканлиги тўғрисидаги аноним хабар келиб тушди, аммо тезкор текширув давомида бу хабар ўз тасдиғини топмади.

“Uzbekistan Airways”нинг Белорус пойтахти Минскдан Тошкентга учган Airbus A-320 русумли самолёти борти “миналаштирилгани” тўғрисидаги аноним хабардан сўнг Москвадаги Домодедово аэропортига келиб қўнди.

“Uzbekistan Airways” матбуот хизмати вакили Камола Икромованинг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда самолёт тўлиқ текширувдан ўтказилган. Аноним хабар эса ўз тасдиғини топмаган. Самолёт бортида жами 104 нафар йўловчи бўлган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация