Maqola

996 11/01/2023

Аэропортларда бир қатор парвозлар вақтинча амалга оширилмаяпти. Бу учиб кетувчи йўловчилар ва бошқа шаҳарлардан келувчилар учун ноқулайликлар туғдирмоқда. 

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши ва об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабли республика аэропортларида самолётларнинг учиш жадвалларига ўзгариш киритилмоқда. Аэропортларда бир қатор парвозлар вақтинча амалга оширилмаяпти. Бу учиб кетувчи йўловчилар ва бошқа шаҳарлардан келувчиларни кутиб олаётганлар учун ноқулайликлар туғдирмоқда. Uzbekistan Airways мавжуд вазият юзасидан йўловчиларга маълумот берди.

“Ҳурматли йўловчилар, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган аэропортларда об-ҳавонинг кескин ўзгариши муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Сиздан ўз парвозингизни ҳолатини ҳавола орқали олдиндан текшириб туришингизни, шунингдек, колл-марказининг +998 78 140 02 00 (24/7) рақамига қўнғироқ қилиб қатнов ҳолатини ҳақида маълумот олишингиз, авиакомпаниянинг  Facebook ёки Instagram саҳифаларига ёки WhatsApp’га (+998909981578) мурожаат қилишингиз мумкин”.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya