Мақола

628 12/04/2022

2022-йил 5-майдан бошлаб Uzbekistan Airways Термиз – Санкт-Петербург – Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тиклаётганини маълум қилди.

Парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.

Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан)

Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан)

Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан)

Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан)

Термиз – Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 961 814 сўмдан (багажсиз) ва 2 160 354 сўмдан (багаж билан);

Термиз – Санкт-Петербург – Термиз йўналиши бўйича еса 3 698 660 сўмдан (багажсиз) ва 4 095 738 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Нархлар 08.04.2022 ҳолатига кўра амал қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация