Мақола

576 06/02/2023

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2023 йил баҳор-ёз учиш мавсумидан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг иккита шаҳрига янги йўналиш бўйича авиақатновлар сонини оширмоқда.

Авиакомпания Тошкент-Омск-Тошкент йўналиши бўйича 26 мартдан ҳафтасига бир марта, якшанба кунлари, шунингдек, Тошкент-Нижний Новгород-Тошкент йўналиши бўйича 28 мартдан ҳафтасига икки марта, сешанба ва шанба кунлари мунтазам парвозларни аималга ошира бошлайди.

Авиакомпания томонидан “Шарқий” хабни ривожлантириш лойиҳаси доирасида авиақатновлар сони Намангандан ҳам кўпайтирилмоқда. Шу йилнинг 27 мартидан бошлаб Наманган – Оренбург-Наманган йўналиши бўйича ҳам парвозлар тикланади. Тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар ҳафтада бир марта душанба кунлари амалга оширилади.
31 мартдан бошлаб эса Uzbekistan Airways ҳафтада бир марта, жума кунлари Наманган-Нижневартовск-Наманган йўналиши бўйича янги рейсларни йўлга қўяди.

Юқорида санаб ўтилган Тошкентдан ва Намангандан парвоз қилувчи барча авиақатновлар авиакомпаниянинг кам бюджетли йўловчи авиаташувчи ҳисобланган – Uzbekistan Airways Express бренди остида амалга оширилиб, авиация бозорида йўловчилар учун ҳамёнбоп нархдаги авиачипталарни тақдим этади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан, “UzAirways” мобил иловаси орқали ва авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация