Мақола

1 518 03/01/2023

Uzbekistan Airways 2022 йил давомида қатор парвозларни йўлга қўйди ва йўловчиларга унутилмас саёҳат қилиш имкониятини тақдим этди.

2022 йилдаUzbekistan Airways Sales филиаллари ва авиакомпаниянинг агентларидан 2 000 000 дан, онлайн тарзда эса 900 000 дан ортиқ авиачипталар харид қилинди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси йўловчиларга Янги йил совғаси сифатида 2022 йилнинг 31 декабридан 2023 йилнинг 10 январигача барча авиақатновлар учун авиачипталарга 10% лик чегирма тақдим этди.

Саёҳат қилиш, иш юзасидан сафар қилиш ва яқинларини кўриш ниятида парвоз қилувчилар учун бу жуда яхши имконият бўлди.

Чегирма фақат авиакомпаниянинг авиақатновларида, шу жумладан кам бюджетли қатновлар доирасида барча эконом ва бизнес класс тарифларига тегишли. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация