Maqola

1 172 17/04/2023

2023 йил 1 апрель ҳолатига республимиз аҳолиси сони 36 миллион 197 минг кишидан ошди.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси  36 197 781 кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган. 2023 йил бошидан буён эса 172,8 минг кишига кўпайган. Бу аҳоли сони 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошганини англатади. 2023 йилнинг ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.

Маълумот учун: 2023 йил бошига нисбатан Марказий Осиёда жами 76,2 млн аҳоли истиқомат қилса, унда Ўзбекистон аҳолиси энг кўп мамлакат ҳисобланади. Хусусан:

➖ Ўзбекистонда 36 млн;

➖ Қозоғистонда 19,3 млн;

➖ Тожикистонда 10 млн;

➖ Қирғизистонда 6,5 млн;

➖ Туркманистонда 6,2 млн аҳоли истиқомат қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya