Мақола

882 10/07/2023

Маълум бўлишича, жаҳон марказий банклари жорий йилнинг май ойида олтин-валюта захираларидан 27,4 тонна олтин сотган. Бу Жаҳон Олтин Кенгаши (WGC, World Gold Council – 1987 йилда олтинга бўлган талабни рағбатлантириш учун дунёдаги асосий олтин ишлаб чиқарувчилар томонидан тузилган ташкилот) томонидан ҳисоблаб чиқилган.

Таққослаш учун, бир ой аввал, апрел ойида савдо ҳажми 69,4 тоннани ташкил қилган эди.

2023 йилнинг май ойида Туркия қимматбаҳо металнинг энг йирик давлат сотувчисига айланди. Мамлакат 62,8 тонна олтин сотган. Ўзбекистон заҳиралари ҳам 10,9 тоннага камайди. Қозоғистон ва Германия мос равишда 2,4 тонна ва 1,8 тонна билан кейинги ўринларда туради. Шу тариқа, май ойида Ўзбекистон асосий олтин сотувчилардан бирига айланди.

Асосий харидорларга келсак, Полша (19,9 тонна), Хитой (15,9 тонна), Сингапур (3,9 тонна), Россия (3,1 тонна), Ироқ (2,3 тонна), Ҳиндистон (1,9 тонна), Чехия (1,8 тонна) ва Қирғизистон. (1,5 тонна).

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация