Мақола

1 160 30/11/2023

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу йил гринкард ютганлар бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон берилган гринкардлар сони бўйича жаҳон рейтингида еттинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Дипломатик баёнотда Қўшма Штатларда яшаш, ўқиш ва ишлашнинг кўплаб усуллари мавжудлиги таъкидланади ва одамларни саёҳат қилиш учун қонуний ва хавфсиз йўлларни танлашга тарғиб қилинади.

2023 йилги мавсумда гринкард учун 119 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган ва ўзбекистонликлар Миср ва Жазоирдан кейин учинчи ўринни эгаллаган. Гринкард лотереясини 5529 нафар мисрлик, 5526 нафар жазоирлик ва 5511 нафар ўзбекистонлик ютгани аниқланди. Элчихона 7 сентябр куни барча мавжуд 55000 визалар берилгани муносабати билан дастур якунланганини эълон қилди. Элчихонада 3100 дан ортиқ суҳбатлар ўтказилди ва тегишли визалар расмийлаштирилди.

2024 йилги мавсум учун рўйхатга олиш 2023 йил 4 октябрдан 7 ноябргача давом этди. Натижалар 2024 йил май ойи бошида эълон қилиниши кутилмоқда. Гринкард  хорижликларга Қўшма Штатларда доимий яшаш ҳуқуқини беради ва унинг эгалари АҚШда иш, таълим ва бошқа давлат имтиёзларидан фойдаланиш имкониятига эга.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация