Maqola

10 813 20/01/2017

Ўзбекистонда чиқиш стикерларини бекор қилиш ва ички паспортни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомил3800170лаштириш режалаштирилмоқда. Бунга Президентнинг айни пайтда муҳокамада бўлган 2017−2021 йилларда мамлакатни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳаси гувоҳлик бермоқда. Таъкидланишича, мутасадди органлар жорий йилнинг учинчи чорагигача мазкур масала юзасидан таклиф тайёрламоқда.

Лойиҳада келтирилишича, ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини киритиш таклиф қилинган.

Ҳужжатга кўра, маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий АКТни, чегара назорати органларига йўловчилар хақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизимини соддалаштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк эти
ш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизимини амалиётга тадбиқ этиш белгиланган.

Қайд этилишича, мазкур чораларни амалга ошириш хорижга чиқувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш, чегара назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонни янада ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармон лойиҳаси муҳокамасида барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Манба: gazeta.uz

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya