Maqola

1 033 10/05/2022

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқароси билан никоҳдан ўтаётган куни унинг Ўзбекистонда бўлиш визаси ҳақиқий бўлиши шарт.

Ўзбекистон фуқароларининг чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини ёки чет элликлар ўртасидаги никоҳни ФҲДЁ идораларида қайд этиш Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.

Бу ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрда қабул қилинган  “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори иловасининг 95-бандида белгилаб қўйилган.

Иловада белгиланишича, Ўзбекистон фуқароси билан чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ўртасида никоҳ қайд этилиши учун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлиши шарт.

Ўша банддаги яна бир талабга асосан, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс никоҳга кириш ҳақидаги аризасига илова қилиб, чиндан ҳам никоҳда турмаслиги ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши шарт.

Никоҳ қайд этилгач, Ўзбекистон фуқароси паспортига ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Шундан сўнг ФҲДЁ никоҳ қайд этилгани тўғрисидаги хабарномани белгиланган тартибда ўша чет эл фуқаросининг мамлакатига юборади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya