Maqola

3 454 26/12/2017

21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди. Ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган эди.

Мазкур битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга солиш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш ҳамда Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

«Жаҳон» ААнинг хабар қилишича, ҳужжат Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби ва шартларини белгилаб беради.

Россиянинг ваколатли органлари томонидан меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳақи талабларига риоя этиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий кафолат тақдим этадиган тартибни жорий қилиш кўзда тутилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya