Maqola

1,453 21/04/2022

Россияга киргандан сўнг 7 кун ичида мажбурий рўйхатдан ўтиш талаби 15 кунга ўзгартирилмоқда.

Давлат думаси Ўзбекистон ҳукумати билан Россияда бўлишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги келишувни ратификация қилди.

Ҳужжатда Россияга кирган ўзбекистонликлар ва Ўзбекистонга кирувчи россияликларнинг мамлакатга киргандан сўнг мажбурий рўйхатдан ўтиш муддати 15 кунгача узайтирилиши таклиф қилинмоқда.

Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги келишув 2021 йил 21 майда Москвада ва 2021 йил 17 июнда Тошкентда имзоланган.

Худди шундай ёндашув Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, ушбу давлатларга келган русларга ҳам тегишли.

Шартнома имзоланганига қарамай, кучга кириши учун ушбу қонун ҳали Федерациялар кенгаши томонидан маъқулланиши ва Россия Президенти томонидан имзоланиши керак.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya