Maqola

1 542 24/09/2022

Одам савдоси учун Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди. У ўзгартирилган маълумотлар билан узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган.

Одам савдоси учун Интерпол каналлари орқали ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда “Газета.уз” нашри хабар беради.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросининг хабар беришича,  ўзгартирилган маълумотлар билан аёл узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган.

Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги бюролари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида олиб борилган тадбирлар давомида аёлнинг шахси аниқланди. Шундан сўнг у ҳибсга олинди.

Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида аёл Ўзбекистонга олиб кетилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya