Henley & Partners халқаро компанияси дунёдаги 200 дан ортиқ давлатлар ва ҳудудларнинг виза қонунчилигини ўрганиб чиқиб, шунинг асосида виза чекловлари рейтингини эълон қилди, деб хабар беради «Norma.uz».
Рейтингда Германия етакчилик қилмоқда: унинг фуқаролари қўшимча ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 177 давлатда бўла олади. Иккинчи ўринда Швеция (176) бўлса, учинчи ўринни Финляндия, Франция, Испания, Италия ва Буюк Британия бир хил натижа (175) билан бўлишиб олди.
Рейтингга Сомали, Покистон, Ироқ ва Афғонистон якун ясади.
Ўрта Осиё республикалари ичида энг яхши натижа Қозоғистонга тегишли – 71-ўрин. Қирғизистон 79, Тожикистон 84, Туркманистон 88-ўринга қўйилди.
Рейтингда Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади: унинг фуқаролари жаҳоннинг 54 давлатига визасиз бориш ҳуқуқига эга.
Қуйида Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз бўлган давлатлар рўйхати келтирилади.
Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади:
Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади:
Қуйидаги давлатга боргандан кейин виза очилади:
Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади:
Таъкидлаб ўтиш лозим, чет элга чиқиш учун визалар ва рўйхатдан ўтиш бўлимининг стикери зарур бўлиб, у фақат Ўзбекистонда прописка жойига кўра қўйилади ва чет эл ҳудудида 2 йил давомида амал қилади. Стикер муҳлатининг ўтиши билан чет элдаги паспорт ҳақиқий ҳисобланмайди. Стикерсиз фақат Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон (60 кунгача), Молдова ва Украинага бориш мумкин.
Манба: daryo.uz