Об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобиль йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бугун – 19 январдан Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди.
Бугундан “Тошкент” автовокзали амалга оширувчи халқаро йўналишлар ва чипта нархлари:
▪12:00 | Тошкент – Москва чипта нархи 1011000 сўм;
▪16:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм;
▪16:00 | Тошкент – Остона чипта нархи 361 000 сўм;
▪17:00 | Тошкент – Туркистон чипта нархи 111 000 сўм;
▪18:00 | Тошкент – Қизилўрда чипта нархи 161 000 сўм;
▪18:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм;
▪18:00 | Тошкент – Бишкек чипта нархи 261 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, халқаро автобус қатнови ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 13 январдан тўхтатилган эди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.