Мақола

700 11/10/2022

Россия Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиш жараёни доирасида мазкур назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилишга катта ҳисса қўшди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида модернизациядан сўнг “Достук”назорат-ўтказиш пункти очилди. Маълумки. Россия Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиши доирасида унинг қайта тикланишига катта ҳисса қўшган. Бу ҳақда sputnik.uz сайти хабар берди.

Очилиш маросимида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ва Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук иштирок этди. Шу тариқа, Оверчук ҳар икки давлат кўплаб халқаро форматларда ўзаро ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаб, Қирғизистонни Россиянинг ишончли иттифоқчиси ва ҳамкори, деб атади.

“Достук” назорат-ўтказиш пунктининг очилиши ЕОИИ доирасидаги яқин ҳамкорлигимиз рамзидир. Бу бизга янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳар қандай чақириқларга биргаликда жавоб бериш имконини беради”, деди у.

Россия ҳукумати раисининг ўринбосари ҳамкорликдаги иш жуда яхши натижа берганлиги яққол кўриниб турганини таъкидлаб, ҳар икки давлат ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириишдан манфаатдорлигини айтди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация