Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан фуқароларнинг чет элларга бориб ишлашлари учун миграция географиясини кенгайтириш борасида турли давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
29 та давлат орасида Канада, Франция, Италия, Белгия сингари давлатлар ҳам шулар жумласидан. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси бошқарма бошлиғи Азим Аҳматов маълум қилди.
«Канада, Франция, Италия, Белгия, Латвия, Финляндия, Исроил, Болгария, Греция, Италия, Баҳрайн, Бельгия, Қатар, Қозоғистон, Қувайт, Малайзия, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Польша, Сингапур каби 18 та давлат билан ташқи меҳнат миграцияси борасида ҳукуматлараро ва идоралараро битим имзолаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Баҳрайн, Бельгия, Болгария, Греция, Италия, Исроил, Қатар, Қозоғистон, Қувайт, Малайзия, Саудия Арабистони, Сингапур ва Озарбайжон давлатларининг ваколатли органларига киритилган Ҳамкорлик битими лойиҳалари ушбу давлатларнинг масъул идоралари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Канада, Латвия, Полша, Финландия ва Франция иш берувчилари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича Ҳамкорлик шартномалари имзолаш ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларни ривожланган мамлакатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятига юбориш мақсадида Швейцария, Германия, Словакия, Латвия, Литва, Болгария, Исроил, Польша, Чехия, Сербия, Хорватия, Финляндия, Нидерландия ва Япония иш берувчи компаниялари билан ташкилий ишга жойлаштириш бўйича 30 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзоланди», – деди Аҳматов.