Мақола

936 10/08/2023

Жами етти ой давомида олтин захиралари деярли 28 тоннага камайди.

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари июл ойида 71,8 миллион долларга пасайиб, 1 август ҳолатига кўра 33,72 миллиард долларни ташкил этган.

Бу заҳираларнинг қисқариши кетма-кет тўртинчи ой давом этиб,  жорий йил бошидан буён 2,12 миллиард долларга камайган.

Олтин заҳираси қиймати 67,1 миллион долларга камайиб, 23,02 миллиард долларга етди. Қимматбаҳо металнинг жисмоний ҳажми 0,3 миллион троя унцияга (9,3 тонна) ошди ва 11,8 миллион троя унциясини (тахминан 367 тонна) ташкил этди. Бу Ўзбекистоннинг июл ойида эҳтимолий экспорт фаоллигини кўрсатиши мумкин. Жами етти ой давомида олтин захиралари деярли 28 тоннага камайди.

Бироқ олтинни сотиш валюта захираларининг мутаносиб равишда ошишига олиб келмаган. Хорижий валюта заҳиралари 14,9 миллион долларга камайиб, 9,56 миллиард долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2013 йилдан буён статистик маълумотларнинг бутун даври учун антирекордга айланди, худди шундай рекорд ўтган ойда ўрнатилган эди. Жорий йил бошидан буён валюта захиралари 2,08 миллиард долларга камайди.

Июл ойида ушбу қимматбаҳо металнинг нархи бир троя унцияси учун 1931,9 дан 1971,9 долларгача кўтарилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация