Қорақалпоғистон ҳудуди яқинидаги иккита назорат ўтказиш пунктида ҳаракат тўхтатилди.
Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати Ўзбекистондаги ахборот ҳамкорларига таяниб берган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги “Даут-ата” – “Тажен” (автомобил йўли) ўтказиш пунктидан жисмоний шахслар, транспорт воситалари ва юк машиналаридаги маҳсулотларнинг ўтказилиши тўҳтатилган.
Бунга ахборот тизимида кузатилаётган носозликлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Маълумотларга кўра, “Қорақалпоғистон” – “Бейнеу” йўналиши бўйича темир йўл қатновининг ҳам тўхтатилиши режалаштирилган.