Maqola

441 30/01/2024

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур мамлакатда яшаётган ҳамюртларимизга огоҳлантириш мурожаати билан чиқди.

Мурожаатда сўнгги пайтларда Истанбулдаги баъзи бир “ширкат”лар томонидан Ўзбекистон фуқароларига қонунга зид равишда турли хилдаги қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб бериш, (Otirma izni, sohta guvohnomalar, qalbaki ma’lumotnomalarni tayyorlash) АҚШ, Канада ёки Европа давлатларига бориш учун виза расмийлаштириш важи билан кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли орқали ўзлаштириш ишлари кўпайгани айтилади.

Шу жирканч ишларни қилаётган кимсаларнинг аксарияти ватандошларимиз эканлиги дилни хуфтон қилади.

Бош консулхонага келиб тушган маълумотга кўра, йил бошидан бошлаб ҳозирги кунга қадар, 70 дан ошиқ фуқароларимизнинг ҳужжатлари сохталиги туфайли Туркияни тегишли идоралари томонидан уларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундай ҳолатлар туфайли Туркияда қонуний яшаб келаётган фуқаролар ҳам бир қанча бюрократик тўсиқларга учрамоқдалар.

Бош консулхона юртдошларимизни шундай “ёлғон” ширкатларга алданмаслик, шубҳали ёки қалбаки ҳужжатларни Турк давлат идораларига асло топширмаслик, пул, шахсий ва муҳим маълумотларни бегона шахсларга бермасликларини сўрайди.

“Қилмиш қидирмиш, дейишади. Ҳеч бир айбли иш жазосиз қолмайди.
Ўз ўрнида шу ва бошқа турдаги оғир жиноятларни содир этиб келаётган фирибгарлар ҳақидаги маълумотлар Дипломатик ваколатхона томонидан Туркия ва Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига берилди. Тез кунларда улар қонун олдида жавоб берадилар.

Агар сиз мазкур ниқоб остидаги ширкатлар ва шахслар хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёзма ёки оғзаки мурожаат этишингиз мумкин.

Сизнинг кўрсатмаларингиз ва шахсингиз сир сақланиши кафолатланади”, дейилади консулхона мурожаатида.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya