Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Migrant.mobi’га маълум қилишича, Ўзбекистон томони Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга тайёр.
“Ўзбекистон томони Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга ҳар томонлама тайёр”, – деди Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Наврўз Ашурматов.
Шу билан бирга, эпидемиологик вазият нисбатан юмшагандан буён Ўзбекистон томони Россия ва Қозоғистонга поезд ҳамда автобус қатновларини қайта тиклаш учун бир неча маротаба сўровлар юборилган. Бироқ, ҳозирча, рухсат берилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги COVID-19 вирусига қарши карантин чоралари юмшатилиши ортидан саккизта хорижий мамлакатга авиақатновларни қайта тиклаган эди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.