Мақола

370 21/10/2023

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг фарзандлари учун Россияда хусусий боғча ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўради. Унинг фикрича, муассасалар ватандошлар ҳисобидан қурилиши ва Россия таълим дастури асосида ишлаши керак.

Қаҳрамон Қуронбоевнинг сўзларидан

агентлиги иқтибос келтиришича, бундай сўров Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар фонида юзага келган. Қуронбоев, шунингдек, Россия ҳукуматига Россияга келаётган Ўзбекистоннинг ёш фуқаролари учун миграция тартибларини соддалаштиришни таклиф қилди.

FinExpertiza компаниясининг 2023 йил бошидаги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари оқими 35,1 фоизга (377,7 минг киши) ошган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга 600 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси келган.

16 август куни Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев муҳожирларнинг фарзандлари рус тилини билмаса, умумтаълим мактабларига қабул қилинмаслигини айтган эди. Унинг фикрича, уларга тилни махсус марказларда ўргатиш керак. 8 октябрь куни Давлат Думасига мигрантларнинг тиббиёт муассасалари, дорихоналар, мактаблар, шунингдек, такси ва юк ташиш саноатида ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация