Мақола

1 602 09/12/2022

Ўзбекистон Россия билан газ бўйича тижорат шартномаларини имзолашга тайёр, бироқ “газ иттифоқи”га кириш нияти йўқ, – дейди мамлакат расмийлари. Қосим-Жомарт Тоқаев Владимир Путиннинг иттифоқ ҳақидаги ташаббуси ҳақида гапирди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов “Россия билан газ шартномаси тузилган тақдирда ҳам бу иттифоқ дегани эмас”, деди. Унинг сўзларига кўра Москва ва Тошкент Россия газини қўшни Қозоғистон орқали етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ “бу техник шартнома бўлади”, деб ёзади Reuters.

“Талабни қоплаш, ички истеъмолни таъминлаш ва муаммони ҳал қилиш мақсадида бугун биз газ ва электр энергиясини қандайдир альянс ёки иттифоқ орқали эмас, балки қўшни давлатлардан импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу ерда биз тижорат шартномаси, олди-сотди келишувлари асосида миллий манфаатлардан келиб чиқиб музокаралар олиб бормоқдамиз”, – деди Мирзамухамедов. (“Газета.уз.” ахборотидан).

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 28 ноябрь куни Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда илк бор мамлакатлар ўртасидагми “уч томонлама газ иттифоқи”ни яратиш ташаббусини эълон қилди. Кейин у ташаббус Россия раҳбаридан чиққанини қайд этди. У шу мавзуда Ўзбекистон президентига қўнғироқ қилмоқчи. “Биз ҳам бу мавзуни чуқур ўрганишимиз керак”,-деди Тоқаев.

Reuters таъкидлаганидек, совуқ қиш вақтида Ўзбекистон ёқилғи тақчиллигини бошдан кечирмоқда ва ҳатто Хитойга кунига 6 миллион куб метр газни экспорт қилишни тўхтатишга мажбур бўлди.

Президент маъмуриятида аҳоли ва иқтисодий тармоқларини энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилишда бошқа давлатлар билан табиий газ, электр энергияси, кўмир ва мазутни қўшимча харид қилиш бўйича музокараларни фаоллаштиришга қарор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. Мамлакатда барча ишлаб чиқарувчилар ва воситачилар учун суюлтирилган газ экспортини тақиқлаш жорий этилмоқда, давлат идораларига 2023 йил 1 мартгача суюлтирилган газда ишлайдиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланган.

Мирзамухамедов келтирган Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда тахминан 52 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинади, бунда импорт 4 миллиард, экспорт эса 2,7 миллиард куб метрни ташкил этади. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация