Maqola

960 18/10/2023

Маълумки, кеча Ғазодаги “Ал-Аҳли” касалхонасига ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида мингга яқин одам ҳалок бўлди ёки жароҳат олди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур воқеа бўйича баёнот берди.

“Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз”, дейилади ТИВ баёнотида.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya