Maqola

1 171 13/10/2022

Россиялик фуқаро ИИВ ходимларига шахсий буюмлар ва 460 минг рубль бўлган сумкани қидириб топишда тезкорлик кўрсатганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари поездда россиялик фуқаро қолдирган сумкани қайтариб беришди.

У сумкасида поездда шахсий буюмлари билан бирга 460 минг рублдан ортиқ миқдорда рус ва чет эл валютасини ҳам сақлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Унинг хабарига кўра. “Тошкент-Қарши” тезюрар поездида Самарқандга келган Россия фуқароси вагонда шахсий буюмлари ва каттагина пул миқдори бўлган сумкасини унутиб қолдирган.

“Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида сумка топилиб, ичидагилари тўлиқ ҳолда эгасига қайтарилди”, – дейилади бошқарманинг телеграм-каналида.

Россиялик фуқаро ИИВ ходимларига йўқотган буюмларини тезкорликда топиб берганлари учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда “Sputnik Ўзбекистон” хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya