Мақола

1 256 07/09/2023

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги иштирокида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбарияти ҳамда Германиянинг “Goldcliff Stark” компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

“Goldcliff Stark” – Франкфурт-Майнда жойлашган халқаро юридик фирма бўлиб, қурилиш, архитектура, йўл қурилиши ва меҳнат ҳуқуқи соҳаларида консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатади.

Музокаралар давомида Германия томони Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш тизими ва агентлик фаолияти ҳақида батафсил маълумот олди. Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, Германия меҳнат қонунчилиги ва тилларни ўқитиш соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. “Goldcliff Stark” компанияси раҳбарияти ҳам Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилишга қизиқиш билдирган ва уларни иш билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга тайёр.

Бундан ташқари, немис компанияси раҳбарияти Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиш ва шартнома тузиш учун яқин вақт ичида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация