Мақола

593 10/01/2023

Қарийб 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни тиклади. 10 январь куни Uzbekistan Airways Тошкентдан Пекинга илк рейсни амалга оширади.

Бугун, 10 январь куни Uzbekistan Airways «Тошкент-Пекин-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширади, деб хабар берди авиаташувчи матбуот хизмати.

Хитойга кириш учун йўловчиларга ПЦР тести (48 соат амал қилади) ва виза керак бўлади.

Uzbekistan Airways сайти маълумотларига кўра, чипталар нархи 6,7 млн сўмдан бошланади. Навбатдаги рейс 17 январга режалаштирилган. Ой охиригача самолётлар ҳафтада бир марта сешанба куни парвоз қилади, февраль ойидан бошлаб рейслар сонини иккитага етказиш режалаштирилган, дея маълум қилди авиакомпания матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Хитой 2020 йил феврал ойида коронавирус пандемияси сабабли мунтазам парвозларни тўхтатган эди,деб ёзади «Газета.уз».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация