Рейслар Тошкентдан ҳафтасига 3 марта амалга оширилади.
15 май куни 647/648-сонли Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади.
16 майдан бошлаб эса Олмаота-2–Тошкент–Олмаота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу рейслар Тошкент вокзалидан Қозоғистонга ҳафтасига 3 марта амалга оширилади.
Таъкидланишича, чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19 га тест топширгани тўғрисидаги (қозоқ, рус ёки инглиз тилида) маълумотнома (чегарадан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши) тақдим этиши шарт.
Қуйидаги тоифа шахслардан маълумотнома талаб қилинмайди:
Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли шифохонада изоляция қилинади.