Maqola

1 665 05/04/2023

Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари ўзаро чегарадош ҳисобланганлиги сабабли ҳам икки давлат чегара постларидан ўтувчилар кўпчиликни ташкил этади.

Меҳмонларнинг бир ҳудуддан иккинчисига қисқа муддатда ўтишлари учун чегара постлари модернизация қилинмоқда. Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати қайси ўтиш пунктларидан фойдаланиш қулайлиги хусусида маълумот берди.

Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар учун янада қулай шароитларни яратиш, транспорт воситалари тирбандликларининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ғишткўприк”, “С.Нажимов” ва “Навоий”,

Қозоғистон Республикасининг “Казыгурт”, “Атамекен” ва “Қоплонбек” чегара божхона постларида қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 2022 йил 1 декабрдан “Навоий” (Ўзбекистон) – “Қоплонбек” (Қозоғистон) чегара божхона постларида юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати;

2023 йил 15 февралдан Қозоғистонга чиқиш йўналишида “С.Нажимов” (Ўзбекистон) – “Казыгурт” (Қозоғистон), “Сирдарё” (Ўзбекистон) – “Атамакен” (Қозоғистон) ўтказиш пунктларида енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати вақтинча чекланган.

Натижада, аксарият фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали ҳаракатланмоқда ва  бу ерда тирбандликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда мазкур йўналишда “Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конысбаев” (Қозоғистон)  чегара божхона пости туну кун фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон), “Оқолтин” (Ўзбекистон) – “Целинный” (Қозоғистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали эса куннинг ёруғ вақтида енгил автотранспорт воситаларида ҳамда пиёда ҳолда ҳаракатланиш мумкин.

“Ғишткўприк” (Ўзбекистон) – “Жибек Йўли” (Қозоғистон) чегара божхона постлари орқали эса пиёдаларнинг ҳаракатланишлари тавсия қилинади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya