Мақола

635 05/09/2022

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хизмати хабарига кўра, чегара постининг вақтинча ёпилишига биноларни капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари сабаб бўлган.

5-16 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган “Жартепа” чегара пости фуқаролар ва транспорт воситалари учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хизмати хабарига кўра, чегара постининг вақтинча ёпилишига биноларни капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари сабаб бўлган.

Ушбу чеклов қуйидагиларга тааллуқли эмас:

—   дипломатик хизматлар ходимларига;

— халқаро ташкилотлар ва делегациялар аъзоларига;

— инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида фаолият юритувчи хорижий ташкилотлар ходимларига;

— халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчиларга;

— ўз мамлакатига қайтган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;

— Тожикистонга саёҳат қилгани келаётган учинчи давлат фуқароларига.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация