Мақола

603 16/06/2022

Nuz.uz муҳбири Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонда 10 кун рўйхатдан ўтмай қолишларини аниқлаштирди.

Жорий йилнинг март ойи охиридан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонда 10 кун, тожикистонликлар эса бор-йўғи аввалгидек 3 кун вақтинчалик рўйхатдан ўтмай юришлари мумкин эди. Табиийки қўшни давлат аҳолиси бундай фарқнинг сабаби нимада эканлигини тушуна олишмади.

Бундай вазият икки давлат ўртасида икки ой давом этди ва вазият ўзгарди.

2018 йил 9 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида “Фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисида”ги шартнома имзоланган эди. Унга кўра фуқаролар қўшни давлат ҳудудида 30 кунгача визасиз бўлишлари мумкин. Аммо бир мамлакат фуқароларининг бошқа давлатда вақтинча рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати уч кун билан чекланган.

Бу йил, аниқроғи 28 мартда Тожикистон парламенти қуйи палатаси кенгаши (Мажлиси намояндагон) “Фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисида”ги ҳукуматлараро Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани имзолади.

Битим қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилди: “Бир давлат фуқаролари иккинчи давлат ҳудуди чегарасини кесиб ўтганидан сўнг ваколатли органларда 10 кун муддатга рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод қилинади”. Бу ҳақда

nuz.uz муҳбири Тошпўлат Рахматуллаев ўз мақоласида тўхталиб ўтди.

“Яқинда ОАВ да 4 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Россия ўртасида икки давлат фуқароларининг РФ ва Ўзбекистон Республикасида 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиш ҳуқуқи тўғрисида ўқиб қолдим,- деб ёзади муаллиф.- Аммо Тожикистон фуқароларини вақтинчалик рўйхатга олиш билан боғлиқ вазият ўзгарадими?”.

Шу саволга жавоб олиш учун муҳбир Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилади. Бўлим бошлиғи Олим Норқуловнинг жавоби уни ҳам ҳурсанд қилди, ҳам ҳайрон қолдирди.

Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга 10 кун рўйхатдан ўтмай қолиш ҳуқуқини олган экан.

Гап шундаки, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра фақат апрель ойида мамлакатимизга 70 мингга яқин тожикистонлик ташриф буюрган.

“Умуман олганда, бир давлат фуқароларининг бошқа давлатда визасиз ўтказган умумий вақти 30 кундан ошмаслиги керак бўлса, бизга рўйхатдан ўтиш нимага керак. Бу савол Тожикистондан келган меҳмонлар ҳам, турли сабабларга кўра қўшни давлатга борувчи ҳамюртларимизни ҳам жуда қизиқтиради”,- деб ёзади муҳбир.

Муҳбирнинг фикрича бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам халқимиз бундай маълумотлардан хабардор бўлишлари, иккинчи давлат ҳудудига кирганида қонунларни ва ўз ҳуқуқларини яхши билишлари керак. Бунинг учун эса халқ қизиққан маълумотларни уларга етказиб туриш керак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация