Мақола

732 19/10/2023

Жорий йил бошида бир неча ўзбекистонлик АҚШга ИШИДга алоқадор одам ёрдамида киргани бунга сабаб бўлди.

Қўшма Штатлар хавфсизликни кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун транзит визалари жорий этишни сўради. Бу қарор Марказий Осиёнинг айрим давлатларидан келган саёҳатчилар устидан назоратни кучайтиришга уриниш сифатида қабул қилинмоқда.

Ташаббус шу йил бошида бир гуруҳ муҳожирлар “ИШИД”га алоқадор контрабандачи ёрдамида АҚШга ноқонуний равишда кириб келган воқеага жавоб бўлди. АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Европа аэропортлари орқали саёҳат қилган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига транзит визалари беришни сўраган.

Қарор айрим шахслар Европа орқали транзит ўтгандан сўнг АҚШга ноқонуний киришга уринишлари мумкинлигидан хавотирлар фонида қабул қилинди. Муҳожирлар ва ИШИДга алоқадор контрабандачилар ўртасидаги алоқа муҳожирлар аллақачон АҚШга кириб бўлганидан сўнг аниқланган.

Шунга қарамай, уларнинг аниқ террорчилик режаси бўлмаган. Ташаббус террорчилик таҳдидларидан глобал хавотирга тушган бир пайтда кўтарилган.

Таъкидлаш жоизки, миграция масаласи АҚШ ичида баҳсли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Кўпгина шаҳарлар, айниқса демократлар томонидан бошқариладиган шаҳарлар, келган муҳожирларни ресурслар билан таъминлашда қийналмоқда. Республикачилар президент Байденни чегара сиёсати учун танқид қилади.

Чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун Байден маъмурияти Мексикадан келган мигрантлар учун асосий кириш нуқтаси бўлган Техаснинг Рио Гранде минтақасида чегара тўсиқларини кучайтириш режаларини эълон қилди.

Байден маъмурияти ва Европа Иттифоқи расмийлари ўртасидаги музокаралар АҚШга киришга бўлган ноқонуний уринишларни тезкор аниқлаш ва олдини олишга қаратилган. Аммо Европа Иттифоқи ўз аъзолари билан тўғридан-тўғри музокаралар Европа миқёсидаги қоидаларни ўзгартиришдан кўра самаралироқ бўлиши мумкинлигини айтади.

Мавзу Байденнинг Европа Иттифоқи расмийлари Урсула фон дер Ляйен ва Шарл Мишел билан бўлажак учрашувида муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация