Maqola

948 02/04/2022

Яқин кунларда Қозоғистон ва Россия шаҳарлари ўртасида автобус қатновлари қайта тикланади.

2 апрелдан Тожикистондан Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларига янги халқаро автобус қатнови йўлга қўйилади. Рейслар Тожикистоннинг «Asia Group Holding» автокомпанияси автобуслари томонидан амалга оширилади.

«Душанбе – Термиз», «Душанбе – Денов» ва «Пенжикент – Самарқанд» йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.

«Душанбе – Термиз» йўналиши бўйича:

Чипта нархи — 130 сомоний(қарийб 114 184 сўм);

Қатнов ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари;

Тожикистондан жўнат вақти — 10.00 да;

Маршрут узунлиги — 251 км;

Саёҳат давомийлиги — 5,5 соатдан ортиқроқ.

«Душанбе – Денов» йўналиши бўйича:

Чипта нархи – 55 сомоний(48308 сўм);

Қатнов ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари;

Тожикистондан жўнаш вақти — 10.00 да;

Маршрут узунлиги — 107 км;

Саёҳат давомийлиги — 2,5 соат.

«Пенжикент – Самарқанд» йўналиши бўйича:

Чипта нархи – 40 сомоний(35133 сўм);

Қатнов ҳафтасига уч марта – сешанба, пайшанба ва шанба кунлари;

Тожикистондан жўнаш вақти — 09.00;

Саёҳат давомийлиги — 1,5 соат.

Транспорт компаниясида таъкидланганидек, автобуслар қатнайдиган ягона йўналиш Ўзбекистон эмас.

«Рамазон ойининг яқин кунларида Россия Федерацияси ва Қозоғистон шаҳарларига мунтазам рейслар амалга оширилади. Чипталар нархи бироз кейинроқ маълум бўлади» — дейди «Asia Group Holding» бош директорининг транспорт бўйича ўринбосари Абдуҳаким Тоҳиров «Asia-Plus»га.

Унинг таъкидлашича, Тожикистон фуқароларидан давлат чегараларини кесиб ўтишда чет эл паспорти ва эмлаш сертификати талаб этилади.

Қўшимча саволлар билан 1616 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya