Maqola

837 10/10/2023

Меҳнат мигрантларининг ҳол-аҳволидан хабар олиш, улар дуч келаётган муаммоларга баҳолиқудрат ечим топиш ниятида жорий йилнинг 9-20 октябрь кунлари Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Россия Федерациясида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказишни режалаштирган.

Бугун Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги комиссия аъзолари Новосибирск шаҳрида истиқомат қиладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган ётоқхоналарда бўлиб у ерда яшаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.

Ётоқхонада 62 нафар ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларни қийнаган масалаларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди, қолганлари ишлаб чиқиладиган йўл харитага қўшишга келишиб олинди.

Маълум вақт, атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Аввалроқ сизга Ёшлар ишлари агентлиги Россия Федерациясида фаолият олиб бораётган ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш ва ҳуқуқий ёрдам олишлари учун янги платформани ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилинган эди.

Сафар давомида Новосибирск, Томск, Самара, Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари, таҳсил олаётган ўзбек ёшлари ва ўзбек диаспораси вакиллари, шунингдек, иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya