Жорий йилнинг сентябрь ойидан фуқароларимизнинг самарали ишлашлари ва уларни моддий рағбатлантириш борасида бир қатор ўзгаришлар кўзда тутилмоқда.
Айнан қайси соҳаларда янгиликлар кутилаётганлиги билан танишинг:
• Такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилганлар мақомида ишлаши мумкин;
• Автомобиль ижараси соддалаштирилади;
• Дорихоналарда биологик фаол қўшимчалар ва ўсимликдан тайёрланган препаратлар пайдо бўлади;
• Сейсмик зоналарда биноларни қуриш учун махсус хулоса талаб қилинади;
• Аёллар жамоаларига имтиёзлар берилади;
• Аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари берилади;
• Янги автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш бекор қилинади;
• Фуқароларнинг саёҳат харажатлари қисман қоплаб бериалади;
• Шифокорлар учун хусусий оилавий амалиётни бошлаш осонлашади;
• Ўқитувчиларга сертификатлар учун қўшимча ҳақ тўланади;
• Шифокорларга илмий даража учун қўшимча ҳақ тўланади, мураббийларнинг иш ҳақи оширилади;
• Мактабгача ёшдаги ва мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидалари ўргатилади;
• Автомактаблар рейтинги шакллантирилади.