Мақола

694 22/09/2023

Бу – Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич.

Тошкент шаҳрида Фуқароликка эга эмаслик масалалари бўйича таҳлилий маъруза ва Парламентлараро Иттифоқ ҳамда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг парламент аъзоларига мўлжалланган фуқаролик ва фуқаросизлик масалаларига оид йўриқномаси ўзбек тилидаги нашрининг тақдимоти бўлди.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази билан БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатимиз ҳудудида фуқароликка эга эмаслик ҳолатларини камайтириш ва тугатиш йўлида қатъий қадамлар қўяётгани таъкидланди. Мамлакатда 2014 йилдан эътиборан юз минг нафардан зиёд шахснинг фуқароликка эга эмаслиги аниқланган. Уларнинг 83 минг 793 нафари учун фуқаролик масаласи  ижобий ҳал этилган.

2023 йил биринчи ярмидаги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда 25 минг 413 нафар фуқароликка эга эмас шахс яшамоқда. Бу – Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич бўлиб, айни шахсларнинг аксарияти собиқ Совет иттифоқининг собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация