Maqola

769 19/08/2023

Жорий йилда Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 49,4 фоизи 56,7 балл тўплай олмади, бу энг кам ўтиш баллидир.

Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малака баҳолаш агентлигидан маълум қилишларича, жорий йилда тест синовларида 888 минг 472 нафар абитуриент иштирок этган. Уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%) 56,7 балл ҳам тўплай олмаган.

“Демак, улар мандат комиссияси натижалари чиқмасдан туриб курашни тарк этган. Чунки 56,7 баллдан кам балл тўплаганлар, ҳатто квотада жой бўлса ҳам, ўқишга кира олмайди”, — деб ёзади блогер Хушнуд Худойбердиев.

56,7 баллдан юқори тўплаган абитуриентлар сони 449 минг нафарни (50,6%) ташкил этди. 2022 йилда 51,2% фоиз, яъни 550 000 абитуриент 56,7 ўтиш баллини тўплай олмаган эди.

2023 йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилоятида (54,9 фоиз), ўтган йилдагидек нисбатан яхшироқ натижа Тошкент шаҳрида (40,8 фоиз) қайд этилди. Республиканинг 8 та ҳудудида абитуриентларнинг 50 фоиздан ортиғи 56,7 баллдан кам тўплаган.

Бу йил кириш имтиҳонларида 948 минг 486 нафар абитуриент иштирок этиши керак эди. Аммо агентлик маълумотларига кўра, тест синовлари натижалари баҳоланмаган абитуриентлар сони 59 866 нафарни ташкил этган, яъни бу номзодлар тест синовларида қатнашмаган. Шунингдек, тест синовлари давомида 148 нафар абитуриент четлаштирилган.

20 июл куни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига ҳужжат қабул қилиш жараёни якунланди. Абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган олий ўқув юрти Ўзбекистон Миллий университети бўлди. Ушбу университетга 36 782 абитуриент ҳужжат топширган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya